02.11.2020

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида қисқа метражли фильм суратга олинмоқда

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида қисқа метражли фильм суратга олинмоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти ва “Инсон” киностудияси билан ҳамкорликда “Йўлбарснинг туғилиши” номли қисқа метражли фильмнинг тасвирга олиш ишлари бошланди. 

Фильм сценарийси таниқли адиб Хайриддин Султоновнинг шу номли ҳикояси асосида яратилган. Мазкур фильм темурийзода Заҳириддиннинг туғилиши ва унга Бобур исмининг берилиши илоҳий сабаблари ҳақида. Умаршайх Мирзонинг ўғил фарзанд кўриш орзуси ва Бобур Мирзонинг дунёга келиши билан боғлиқ тарихий воқеалар фильмда бадиий тўқималар ёрдамида очиб берилади. 
“Йўлбарснинг туғилиши” тарихий-бадиий фильмида Элбек Файзиев, Боир Холмирзаев, Тамара Ҳазратқулова, Маржона Ўлжаева, Маъруф Отажонов, Далер Тимуров, Абдураҳмон Очилов каби маҳоратли актёрлар роль ижро қилмоқда.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Бобур Шер ўғли, постановкачи оператор Ҳасан Атабаев, иккинчи режиссёр Баҳриддин Айназаров, постановкачи рассом Саънат  Кенжаев, либослар бўйича рассом Севара Зуннунова, грим устаси Галина Гейдельбах, фильм директори Файзираҳмон Усмонов.

Бошқа янгиликлар
01.12.2021 Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди

Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди Кеча Кинематография агентлиги Бутунросси...

30.11.2021 Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентлигида Малайзиянинг “...

29.11.2021 “Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди   Кинематография агентлиги буюртмас...