19.04.2021

Ўзбек фильмлари халқаро фестивалда иштирок этади

Ўзбек фильмлари халқаро фестивалда иштирок этади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” ва Аюб Шаҳобиддиновнинг “Рангсиз тушлар” фильми 20-26 апрель кунлари бўлиб ўтадиган “GoEast” (Festival of Central and Eastern Europan Film) халқаро фестивалида (https://telegra.ph/GoEast-04-18-2) иштирок этади. 

Мазкур кинофестиваль ҳар йили Марказий ва Шарқий Европанинг турли минтақаларидан бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмларни саралаб олади ва турли номинациялар бўйича мукофотлайди. (Шунингдек, Собиқ иттифоқ таркибига кирган давлатлар фильмлари ҳам иштирок этади)

 Кинокартиналар фестивалнинг асосий дастуридан ташқари конкурсларда иштирок этади ва киномутахассислар томонидан муҳокамалар бўлиб ўтади. 

Фестиваль дастуридаги фильмлар билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин: https://www.filmfestival-goeast.de/de/programm/index.php

Бошқа янгиликлар
01.12.2021 Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди

Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди Кеча Кинематография агентлиги Бутунросси...

30.11.2021 Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентлигида Малайзиянинг “...

29.11.2021 “Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди   Кинематография агентлиги буюртмас...