20.08.2020

Ўзбек цирк санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан Ўзбек цирк санъатининг тарихи, бугунги куни ҳамда цирк усталарининг маҳорати хақида ҳикоя қилувчи  “Гумбаз остидаги мўъжизалар” номли ҳужжатли фильмнинг тасвирга олиш ишлари якунланди. 

Ўзбекистонда биринчи цирк биноси 1914 йил қурилган бўлиб, 1966 йилгача, яъни зилзила юз бергунга қадар муваффақиятли фаолият юритган.  Зилзила натижасида бино фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли 1976 йилда Ўзбек давлат циркининг янги биноси қурилади. Бугунги кунгача ўз мавқеини сақлаб қолган Тошкент цирки 100 йилдан ортиқ тарихга эга маданий иншоот ҳисобланади.

Ҳужжатли фильмнинг тасвирга олиш ишлари асосан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Фильм ижодкорлари ўзбек цирк санъати тарихи билан боғлиқ кадрларни Бухоро вилоятида суратга олиб қайтишди. Фильм режиссёри Иззат Мансуров, сценарий муаллифи Хуршида Исмоилова, Оператор Носирбек Бўрибеков. 

- Фильмда ўзбек цирк санъати тарихи, бугунги кундаги фаолияти, цирк усталарининг ҳайвонлар билан қандай ишлаши ҳақида ҳикоя қилинади. Бундан ташқари, фильмда Бухоро амири Амир Олимхоннинг цирк санъатини яхши кўргани ҳамда ўзбек миллий цирк санъатининг асосчиларидан Тошканбой Эгамбердиев ва Карим Зариповларга зарбоп тўн туҳфа қилгани каби воқеалар ўрин олган, – дейди фильм режиссёри.

Бошқа янгиликлар
27.08.2020 DigiCon6 Asia-2020 халқаро қисқа метражли фильмлар фестивали учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

Жорий йил 10-24 август кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Япониянинг DigiCon6 Asia-2020 халқаро ...

22.08.2020 Ўзбекистонда гиламдўзлик санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томони...

19.08.2020 “Ўзбеккино”да “Тенгиз” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Куни кеча “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Қорақалпоқфильм” ДУК томонидан суратга ол...