• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Бахтиёр Назаров ҳақида фильм суратга олинди
17.08.2020

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Бахтиёр Назаров ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан “Фильм чизаётган мусаввир” номли ҳужжатли фильмнинг тасвирга олиш ишлари якунланди.

“Фильм чизаётган мусаввир” етук кино рассом, академик – Бахтиёр Назаров ҳаёти ва ижодига бағишланади. Фильм қаҳрамони Бутунроссия Давлат кинематография институти (ВГИК)нинг  Кино рассоми йўналишида таҳсил олган. 1971 йил институтни тамомлаб, “Ўзбекфильм” киностудиясида постановкачи рассом сифатида иш бошлайди. Истеъдоди, профессионал маҳорати ва меҳнаткашлиги унга етакчи кино рассомлари қаторига кириш имконини берди.  Бахтиёр Назаров элликдан ортиқ фильмларни яратишда иштирок этган. Бу картиналар уни рассом сифатида танитди, халқаро кинофестивалларда юқори мукофотларга сазовор бўлди.
Бахтиёр Назаров “Шум бола”, “Ҳаёт мазмуни”, “Йигитча сени кутамиз”, “Ов”, “Шаҳризоданинг сўнгги эртаги”, “Оловли ноғоралар”, “Буюк Пётр” каби машҳур фильмларнинг яратилишида иштирок этган. Ушбу картиналар ХХ аср ўзбек кинематографияси тарихининг ёрқин саҳифаларида муҳрланиб қолди. Фильм орқали Бахтиёр Назаровнинг кино рассоми сифатидаги ютуқлари, кўпчилик учун сирли, сокинликка чўмган ноёб касб соҳиби эканлигини кўришимиз мумкин. Зеро, рассом фаолияти ҳамиша кадр ортида қолади. 

Фильм режиссёри Дониёр Шокиров, сценарий муаллифи Элмира Аҳмедова, оператор Самижон Суннатиллаев, фильм директори Гулнора Абдураҳимова.

Бошқа янгиликлар
27.08.2020 DigiCon6 Asia-2020 халқаро қисқа метражли фильмлар фестивали учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

Жорий йил 10-24 август кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Япониянинг DigiCon6 Asia-2020 халқаро ...

22.08.2020 Ўзбекистонда гиламдўзлик санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томони...

20.08.2020 Ўзбек цирк санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан Ўзбек ...