22.08.2020

Ўзбекистонда гиламдўзлик санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан гиламлар ҳақида ҳикоя қилувчи “Гиламлар – тарих пояндози” номли ҳужжатли фильм тасвирга олинди.

 Ҳужжатли фильм теоретик-кўргазмали маълумотларга таяниб қолмай, асосан, Ўзбекистоннинг туристик потенциалини намойиш этувчи йўналишда ишланган. Унда гиламдўзлик санъати қадимий артефакт сифатида, бугунги кунда ҳам сақланиб, анъанага мувофиқ давом этиб келаётган санъат тури кўринишида очиб берилади.  “Гиламлар – тарих пояндози” ҳужжатли фильмининг режиссёри Александр Гамиров, сценарий муаллифи Мавлуда Тошпўлатова, оператор Умид Маликов, фильм директори Гулнора Абдураҳимова.

Съёмка жараёнлари Ўзбекистоннинг гиламдўзлик ривожланган ҳудудларида, шунингдек, Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида жойлашган “Хива Ичан-Қалъа Давлат қўриқхона музейи”, “Ҳунарманд музейи”, “Хива амалий санъат ва хўжалик музейи” ҳамда “Хоразм гиламлари” цехида бўлиб ўтди. Фильм ижодкорлари Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳам суратга олиш ишларини олиб боришган.

Бундан ташқари, фильмда гилам тўқиш, ипак ва жун ипларнинг бўялиши, табиий бўёқларнинг тайёрланиш жараёни акс эттирилган. Шунингдек, Ўзбекистон музейлари фондида сақланаётган гиламлар ҳамда архив фото, видео материаллардан фойдаланилган. 

Бошқа янгиликлар
27.08.2020 DigiCon6 Asia-2020 халқаро қисқа метражли фильмлар фестивали учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

Жорий йил 10-24 август кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Япониянинг DigiCon6 Asia-2020 халқаро ...

20.08.2020 Ўзбек цирк санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан Ўзбек ...

19.08.2020 “Ўзбеккино”да “Тенгиз” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Куни кеча “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Қорақалпоқфильм” ДУК томонидан суратга ол...