11.06.2021

Ўзбекистондаги тарихий ёдгорликларнинг қиёфаси 3D форматда гавдалантирилади

"Янги Ўзбекистон - янги нигоҳ" дастури доирасида мамлакатнинг тарихий обидалари ва меъморий иншоотларини 3D форматда рақамлаштириш бўйича лойиҳа ўз фаолиятини бошламоқда. Лойиҳа  Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон кинематография агентлиги ва Американинг Global Digital Heritage компанияси томонидан амалга оширилмоқда.

Ноёб технология тарихий обидаларнинг рақамли реконструкциясини амалга ошириш ва VR форматида намойиш этиш имкониятини беради.

Шу билан бирга, лойиҳа таълим соҳасига ҳам йўналтирилган бўлиб, барча хоҳловчилар махсус манба орқали Ўзбекистон ёдгорликлари билан онлайн шаклда танишиш имкониятига эга бўлишади. Шунингдек, Global Digital Heritage вакиллари ўзбекистонлик мутахассисларни замонавий технологиялар, дронлар ва камералар билан ишлаш ва объектларни видеотасвирга олишда ўз билимлари билан бўлишишга тайёр эканликларини билдиришди.

Бугун Кинематография агентлиги биносида Global Digital Heritage (АҚШ) ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси вакиллари иштирокида лойиҳанинг бошланишига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Пилот лойиҳа Самарқандда амалга оширилади, рақамлаштириш учун дастлабки объектлар сифатида Гўри Амир мақбараси, Бибихоним мадрасаси, қадимий Афросиёб манзилгоҳи, Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони ва Жума мачити танланди.

“Тарихий ёдгорликларнинг 3D форматидаги нусхаларини яратиш тенденцияси аллақачон бутун дунё бўйлаб тарқалган. Эндиликда ушбу лойиҳа Ўзбекистонда ҳам амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа ҳамма учун, айниқса, ўз ҳаётини янги технологиялар, гаджетлар ва VR технологияларсиз тасаввур эта олмайдиган ёшлар учун қизиқарли бўлади. Ёшлар учун қўшимча билим олиш имкониятидан ташқари, ўқув функциясини ҳам ўз ичига олади. Уларга рақамли визуализация, 3D виртуализация, геофазовий информатика соҳалари бўйича тренинглар ўтказилади", - дея таъкидлайди ЎзЭОАВМА раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

“Ҳар бир мамлакатнинг, шу жумладан Ўзбекистоннинг маданий мероси – бу халқнинг мулкидир. Маданий мерос нафақат университетдаги бир неча кишига ёки ташкилотдаги тадқиқотчиларга, балки ҳаммага тегишли. Бизнинг вазифамиз маданий меросни одамларга қайтаришдан иборат. Бизнинг қилган ишларимиз ушбу меросни асраб-авайлаш ва ўтмишимиз қандай бўлганлигини авлодларимизга кўрсатишда ёрдам беради. Биз кўплаб манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда объектнинг дастлабки кўринишини тиклаймиз", - деб маълумот берди Global Digital Heritage компаниясининг вакили Герберт Машнер.

Ўзбекистондаги тарихий ёдгорликларнинг қиёфаси 3D форматда гавдалантирилади

"Янги Ўзбекистон - янги нигоҳ" дастури доирасида мамлакатнинг тарихий обидалари ва меъморий иншоотларини 3D форматда рақамлаштириш бўйича лойиҳа ўз фаолиятини бошламоқда. Лойиҳа (https://telegra.ph/Istoricheskie-pamyatniki-Uzbekistana-predstanut-v-3D-formate-06-11-2) Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон кинематография агентлиги ва Американинг Global Digital Heritage компанияси томонидан амалга оширилмоқда.

Ноёб технология тарихий обидаларнинг рақамли реконструкциясини амалга ошириш ва VR форматида намойиш этиш имкониятини беради.

Шу билан бирга, лойиҳа таълим соҳасига ҳам йўналтирилган бўлиб, барча хоҳловчилар махсус манба орқали Ўзбекистон ёдгорликлари билан онлайн шаклда танишиш имкониятига эга бўлишади. Шунингдек, Global Digital Heritage вакиллари ўзбекистонлик мутахассисларни замонавий технологиялар, дронлар ва камералар билан ишлаш ва объектларни видеотасвирга олишда ўз билимлари билан бўлишишга тайёр эканликларини билдиришди.

Бугун Кинематография агентлиги биносида Global Digital Heritage (АҚШ) ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси вакиллари иштирокида лойиҳанинг бошланишига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Пилот лойиҳа Самарқандда амалга оширилади, рақамлаштириш учун дастлабки объектлар сифатида Гўри Амир мақбараси, Бибихоним мадрасаси, қадимий Афросиёб манзилгоҳи, Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони ва Жума мачити танланди.

“Тарихий ёдгорликларнинг 3D форматидаги нусхаларини яратиш тенденцияси аллақачон бутун дунё бўйлаб тарқалган. Эндиликда ушбу лойиҳа Ўзбекистонда ҳам амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа ҳамма учун, айниқса, ўз ҳаётини янги технологиялар, гаджетлар ва VR технологияларсиз тасаввур эта олмайдиган ёшлар учун қизиқарли бўлади. Ёшлар учун қўшимча билим олиш имкониятидан ташқари, ўқув функциясини ҳам ўз ичига олади. Уларга рақамли визуализация, 3D виртуализация, геофазовий информатика соҳалари бўйича тренинглар ўтказилади", - дея таъкидлайди ЎзЭОАВМА раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

“Ҳар бир мамлакатнинг, шу жумладан Ўзбекистоннинг маданий мероси – бу халқнинг мулкидир. Маданий мерос нафақат университетдаги бир неча кишига ёки ташкилотдаги тадқиқотчиларга, балки ҳаммага тегишли. Бизнинг вазифамиз маданий меросни одамларга қайтаришдан иборат. Бизнинг қилган ишларимиз ушбу меросни асраб-авайлаш ва ўтмишимиз қандай бўлганлигини авлодларимизга кўрсатишда ёрдам беради. Биз кўплаб манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда объектнинг дастлабки кўринишини тиклаймиз", - деб маълумот берди Global Digital Heritage компаниясининг вакили Герберт Машнер.

Бошқа янгиликлар
03.07.2021 Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентли...

29.06.2021 Туркиянинг “Altınkesıt” кинокомпанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Туркиянинг “Altınkesıt” кинокомпанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди Бугун Ўзбекистон...

29.06.2021 Кинокарвоннинг сирдарёлик ёшлар билан учрашуви ташкил этилди

Кинокарвоннинг сирдарёлик ёшлар билан учрашуви ташкил этилди Кинематография агентлиги ташаббуси бил...