• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • «Ўзбеккино» МА ва Россиянинг «Мир» телерадиокомпанияси «Ҳамкорлик бўйича навбатчи» ҳужжатли фильмини суратга олди
07.11.2020

«Ўзбеккино» МА ва Россиянинг «Мир» телерадиокомпанияси «Ҳамкорлик бўйича навбатчи» ҳужжатли фильмини суратга олди

«Ўзбеккино» МА ва Россиянинг «Мир» телерадиокомпанияси «Ҳамкорлик бўйича навбатчи» ҳужжатли фильмини суратга олди

«Ўзбеккино» МА ва Россиянинг «Мир» телерадиокомпанияси «Ҳамкорлик бўйича навбатчи» («Дежурный по Сотрудничеству») ҳужжатли фильмини суратга олди. 
Бугун видеоконференцалоқа форматида муҳим сиёсий тадбир – МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарларининг кенгаши бўлиб ўтади. Маълумки, жорий йилда Ўзбекистон МДҲга раислик қилмоқда. Ушбу тадбир учун махсус равишда Россиянинг уч телеканали «Мир», «Мир 24» ва «Мир премиум» «Ҳамкорлик бўйича навбатчи» ҳужжатли фильмини намойиш этади.

26 дақиқалик мазкур фильмда Ўзбекистон ва МДҲ давлатларининг нафақат 2020 йилдаги, балки мамлакатимизнинг Ҳамдўстлик давлатлари билан узоқ йиллик муносабатлари давомидаги ҳамкорлиги ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильмнинг сценарий муаллифи ва режиссёри ҳужжатли фильмни яратиш жараёни ҳақида Ирина Кузьминская шундай дейди:
«Орамиздаги масофа 3 минг километр, лекин биз буни уддаладик. Фильм устида сиртдан ишлаш – мен учун биринчи тажриба. Аммо масофадан ишлаш шароитларида ҳам, фикримча, жуда муносиб материал тайёрлай олдик.  Ўзбекистон Республикаси 2020 йилда МДҲга раислик қилаётгани «Ҳамкорлик бўйича навбатчи» фильмини суратга олиш учун бош сабаб бўлди. Кўплаб дастлабки ишлар амалга оширилди, фильм ғояси ўйланди, суратга олиш жараёнлари режалари тузилди, продюсерлар билан уларнинг саналари келишилди.  
Апрель бошида «Мир» давлатлараро телерадиокомпанияси суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонга учиб бориши, «Ўзбеккино» Миллий агентлигидаги ҳамкасблари билан суратга олиш ишларига киришишлари керак эди, бироқ коронавирус пандемияси бизнинг режаларимизни йўққа чиқарди, чегаралар ёпилди, Ҳамдўстлик давлатларида карантин жорий этилди. Лекин, шунга қарамай, «Ўзбеккино» МА ва «Мир» телерадиокомпанияси ҳамкорликдаги лойиҳадан воз кечмадилар. Суратга олиш жараёнларининг асосий юки агентлик зиммасига тушди, ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш жараёнлари билан ҳам Москвадан, ҳам Тошкентдан бир вақтда шуғулландилар.
Биз замонавий Ўзбекистонни, унинг жадал суръатлар билан ривожланиши, ўз ишига фидокор инсонлари, ўзига хос маданияти, бетакрор табиатини қизиқарли ва кенг кўламда намойиш этишни истагандик. Афсуски, барча ўйлаганларимиз ҳам амалга ошмади. Аниқ биламанки, фан ва тиббиёт COVID-19 ни енгади, чегаралар очилади ва биз албатта биргаликда ишлай оламиз. Ва бахт ҳақида катта ҳужжатли фильм суратга оламиз... Нима учун бахт ҳақида дейсизми? Ҳозирча бу ҳақда гапирмай қўя қолай, бироқ «Ҳамкорлик бўйича навбатчи» фильмида бу мавзуга озгина ишора қилиб кетамиз».

Ирина Кузьминская чин дилдан ушбу лойиҳани амалга оширишга алоқадор бўлган инсонларга ўз миннатдорлигини билдирди.
«Мазкур фильмни тайёрлаш борасида «Ўзбеккино» бош директор Фирдавс Абдухолиқов ва МДҲ Ижроий қўмитаси Раиси Сергей Лебедев ўртасида 2019 йилнинг декабрида келишувга эришилган эди. Биз «Мир» телекомпаниясига ушбу лойиҳани амалга оширишда баҳоли қудрат ёрдам кўрсатгани учун катта миннатдорлик билдирамиз.  
Фильм коронавирус пандемияси туфайли янги форматлар ва ёндашувларга таянган ҳолда, ноодатий иш тартиби ва шароитларида яратилди. Россиялик ижодкорлар, мамлакатдан чиқмаган ҳолда, «Ўзбеккино» МА операторлари, режиссёрлари ва ҳужжатли фильм мутахассислари ёрдамида фильм устида ишладилар», – дея қайд этиб ўтди “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар” ДУК директори Баҳодир Одилов.
Айни вақтда фильмни ўзбек тилига дубляж қилиш жараёнлари амалга оширилмоқда. Бу жараён якунига етгач, фильм барча миллий телеканалларда намойиш этилади.

«Ўзбеккино»  Миллий агентлиги Aхборот хизмати

Бошқа янгиликлар
01.12.2021 Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди

Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди Кеча Кинематография агентлиги Бутунросси...

30.11.2021 Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентлигида Малайзиянинг “...

29.11.2021 “Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди   Кинематография агентлиги буюртмас...