19.08.2020

“Ўзбеккино”да “Тенгиз” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Куни кеча “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Қорақалпоқфильм” ДУК томонидан суратга олинган “Тенгиз” бадиий фильмининг очиқ осмон остидаги намойиши бўлиб ўтди.

Агентлик ҳовлисида ташкил этилган Медиа клубнинг навбатдаги ёпиқ премьерасига киноижодкорлар, депутатлар, журналистлар ҳамда блогерлар ташриф буюришди. Премьера аввалида Агентлик директори Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон Кино арбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчоновлар сўзга чиқиб, ўзбек кино соҳасидаги янгиликлар, ўзгаришлар ҳақида гапирди. Қорақалпоғистон халқ артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязовнинг премьера меҳмонлари учун жонли ижрода қўшиқ куйлаб бергани намойишга янада илиқлик олиб кирди. Агентлик ҳовлисида қорақалпоқ халқининг урф-одатлари, Орол денгизининг мавжланиши, бўроннинг увиллаши каби муҳит ҳукмрон бўлди. Медиаклуб аъзолари премьера сўнгида “Тенгиз” бадиий фильми ва фильм ижодкорлари ҳақида қисқача ўз фикрларини билдиришди. 

 

Шерзод Қудратхўжаев, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс-клуб раиси:

Бош қаҳрамон Тенгизнинг қийналганини кўриб ўзимга сабоқ олдим. Бизнинг ҳаётда кўрган қийинчиликларимиз ёки ҳозирги карантин даврида барчасига кўниб яшаётганимиз Тенгиз кўрган азоблар олдида ҳеч нарса эмас. Кино менга янада куч берди. Мен кўрган Мўйноқ, мен яшаган Қорақалпоқ халқида умиднинг пайдо бўлгани учун ҳам фильм қалбга етиб борди. Фильм ичида трагедия билан бирга озгина бўлса-да, комедиянинг мавжудлиги томошабинни  зерикишдан сақлаб қолди. "Тенгиз" бадиий фильмининг қувончли якун топгани эса менда ижобий таассурот қолдирди.

Женисбек Пиязов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
Бош қаҳрамон Тенгизнинг қийналганини кўриб ўзимга сабоқ олдим. Бизнинг ҳаётда кўрган қийинчиликларимиз ёки ҳозирги карантин даврида барчасига кўниб яшаётганимиз Тенгиз кўрган азоблар олдида ҳеч нарса эмас. Кино менга янада куч берди. Мен кўрган Мўйноқ, мен яшаган Қорақалпоқ халқида умиднинг пайдо бўлгани учун ҳам фильм қалбга етиб борди. Фильм ичида трагедия билан бирга озгина бўлса-да, комедиянинг мавжудлиги томошабинни  зерикишдан сақлаб қолди. "Тенгиз" бадиий фильмининг қувончли якун топгани эса менда ижобий таассурот қолдирди.

 

Расул Кушербоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

Фильмда бугунги кунда Қорақалпоғистондаги мавжуд шароит, унинг босиб ўтаётган йўли, айниқса, Мўйноқнинг ўтмиши, ҳозирги кундаги ҳолатига параллел равишда инсон тақдири билан олиб чиқишга ҳаракат қилинган. Бош қаҳрамон Тенгиз мисолида Мўйноқни тушунишимиз мумкин. Ҳаёт ҳеч қачон тўхтаб қолмайди, инсоннинг иродаси кучли бўлса, ҳаммасининг уддасидан чиқади. Инсониятнинг дунёга келишидан асосий мақсад ҳам шу. Фильм муваффақиятли чиққан. Шунчаки вақт ўтказадиган эмас, нимадир ўрнак олса бўладиган фильм яратилган


 

Бошқа янгиликлар
27.08.2020 DigiCon6 Asia-2020 халқаро қисқа метражли фильмлар фестивали учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

Жорий йил 10-24 август кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Япониянинг DigiCon6 Asia-2020 халқаро ...

22.08.2020 Ўзбекистонда гиламдўзлик санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томони...

20.08.2020 Ўзбек цирк санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан Ўзбек ...