• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • “Узбеккино” и узбекские телеканалы будут сотрудничать в акции “Домашний кинотеатр”
18.03.2020

«Ўзбеккино» ва Ўзбекистон телеканаллари “Уй кинотеатри” акцияси доирасида ҳамкорлик қилишади

Наврўз байрами кунлари ўзбекистонликлар 30 та янги кино премьераси билан танишадилар.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги телевизион эфир вақтини тўлдириш учун давлат ва нодавлат телеканалларга кинофонддан 750 бирликдаги материалларни тақдим этади. Акциянинг биринчи босқичи 250 дан ортиқ киноматериаллар ¬ - ҳужжатли ва бадиий фильмлар (2015-2018 йиллар), мультфильмлар (2010-2018 йиллар), қисқа метражли фильмлар ҳамда болаларнинг севимли “Зумраша” киножурналининг янги сонлари (2016-2018) ўз ичига олади.
Шунингдек,  «Ўзбеккино» телеканалларга тақдимоти яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мўлжалланган  30 та янги фильмни тақдим этади.  Улар орасида “Қўқон шамоли”, “Авлоний” , “1 августь” ва бошқалар бор. Айни пайтга қадар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Ф.Абдухолиқов ҳамда “Ёшлар ва “Менинг юртим” телеканаллари директори Қ.Аҳмедов, “Севимли” телеканали  директори Ж.Сафоев, “Миллий ТВ” телеканали директори  М.Омаров, “Зўр ТВ” телеканали раҳбари М.Мирзааҳмедов ўртасида меморандумлар имзоланди. 
- Бизнинг мақсадимиз – мамлакатимиз аҳолиси, айниқса карантин тадбирлари давомида уйда, болалари билан қоладиган болалар ва катталарнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишдан иборат, - дейди “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухаликов. – Биз давлат ва нодавлат телеканаллар таклифимизни қўллаб-қувватлаганидан миннатдормиз.  Аминманки, бундай акцияни биргаликда ўтказилиши уйда ўтирганларнинг мазмунли дам олишини таъминлаш баробарида, миллий киномаҳсулотларимизга бўлган эътиборни оширади. 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукуматининг коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги тавсияларидан келиб чиқиб, мамлакат миқёсида оммавий кўнгилочар томошалар, жумладан кинотеатрлар фаолияти ҳам тўхтатилган. 
Шу билан бирга карантин кунлари ўқув муассасалари ёпилган, байрам  тадбирлари бекор қилинган.

Бошқа янгиликлар
05.08.2020 Бухорода замонавий кинотеатрлар очилади

Бухоро шаҳрининг 6-мавзесида барпо этилаётган савдо марказида ҳар бири 75 ўринли, 2 та залдан иборат...

04.08.2020 “Ўзбеккино”да Бутунроссия давлат кинематография институтига ҳужжат топширган абитуриентлар билан онлайн имтиҳоннинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

 “Ўзбеккино” миллий агентлигида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)да таҳсил олишни и...

30.07.2020 Тошкент шаҳрида 7 та залдан иборат замонавий кинотеатр қурилмоқда

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги янги “Riviera” номли савдо-кўнгилочар марказининг 3 қаватида 7 та...