Ижара гувоҳномасини бериш

Ижара гувоҳномасини бериш жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1012-сонли Қарорига мувофиқ тартибга солинади.

Рухсатномаларни беришга оид талаблар ва шартлар:

  • оммавий фильм намойишини ўтказишда тадбиркорлик фаолиятини лицензиялаш тартиби, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар, болаларни зарарли маълумотлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
  • фильм зўравонликни, порнография (беҳаёлик)ни тарғиб қилмаслиги, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳолатини, халқнинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузмаслиги, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликка путур етказмаслиги, ёлғон маълумот тарқатмаслиги керак;
  • фильмда одамлар онгига ва (ёки) уларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган яширин саҳналар ёки бошқа шунга ўхшаш техник усулларнинг бўлмаслиги.

Талабгор томонидан рухсат олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларни кўриб чиқиш ва техник жиҳатдан баҳолаш учун “Республика кино ижараси” Давлат унитар корхонаси қошида Экспертлар кенгаши ташкил этилади.

 

Боғланиш учун:

Телефон: +998 (71) 277-81-44

Факс: +998 (71) 245-73-36

E-mail: info@uzbekkino.uz