05.02.2020

“Зағча” номли мультипликацион фильм ишланмоқда

“Зағча” номли  ўн дақиқали  мультипликацион фильмни ишлаб чиқариш ишлари давом этмоқда. Мультфильмда қушлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Зағча - мультфильмдаги асосий қаҳрамонлардан бири. 
У беқарор дўстлари Қурбақалар  билдирган фикрларга таяниб иш кўрганлиги  сабабли аянчли ҳолга келиб қолади. Унинг бошқа қушлар орасидан ажралиб  туриш, ўзини нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўйиш нияти фильм давомида тушунмовчиликларга олиб келади. 
Мазкур мультфильмнинг постановкачи режиссёри Гаянэ Матевосян асар қаҳрамонларининг характерлари орқали  фарзандларимизга мақтанчоқлик ва бировнинг фикрига таяниб иш кўриш, ўз фикрига эга бўлмаслик қандай оқибатлар олиб келишини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. 
Режиссёр ҳар ким ўзича бир олам эканлиги ва жамиятда ўз ўрни борлиги, кимгадир тенглашиш ёки бировдан ўзиб кетиш ҳар доим ҳам тўғри эмаслигини тушунтиришга интилган.
Айни пайтда мультфильмни ишлаб чиқариш ишлари давом этмоқда.
Сценарий муаллифи: Аъзам Исҳоқов
Постановкачи режиссёр: Гаянэ Матевосян
Постановкачи рассом: Гаянэ Матевосян 
Бастакор: Жамшид Изомов

Бошқа янгиликлар
05.08.2020 Бухорода замонавий кинотеатрлар очилади

Бухоро шаҳрининг 6-мавзесида барпо этилаётган савдо марказида ҳар бири 75 ўринли, 2 та залдан иборат...

04.08.2020 “Ўзбеккино”да Бутунроссия давлат кинематография институтига ҳужжат топширган абитуриентлар билан онлайн имтиҳоннинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди

 “Ўзбеккино” миллий агентлигида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)да таҳсил олишни и...

30.07.2020 Тошкент шаҳрида 7 та залдан иборат замонавий кинотеатр қурилмоқда

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги янги “Riviera” номли савдо-кўнгилочар марказининг 3 қаватида 7 та...