"Зарб"

Режиссёр: Нозим Тўлахўжаев
Сценарий муаллифи: Элмира Ҳасанова
Оператор: Жасур Шаметов
Бастакор: Дмитрий Янов-Яновский
Ролларда: Бахтиёр Қосимов, Райҳон Уласенова, Юлдуз Ражабова, Фарҳод Абдуллаев, Азиза Бегматова, Миртоҳир Миралиев, Ражаб Адашев, Шуҳрат Нуралиев, Суръат Исломов, Муҳаммад Али Иброҳимов, Умид Искандаров, Санжар Шодиев, Нодир Шодиев

Жанр: драма
 

Мазмуни:

Фильмда фидойи санъаткорнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Бош қаҳрамон – Шариф аканинг ёши бир жойга бориб қолган, тадбиркор, бадавлат хотини уни бу касбдан воз кечиб, уйда тинчгина ўтиришга ундайди. Айнан шу сабаб эр-хотин ўртасидаги муносабатлар ҳам чигаллашади. Лекин Шариф ака санъатга содиқ қолиб, ёш, истеъдодли ўспиринга доира чалиш сирларини ўргатишга бел боғлайди...