25.07.2020

«Ўзбекча ажрашиш» фильмининг суратга олиш ишлари якунланди

"Ўзбеккино" миллий агентлиги буюртмасига кўра «Севимли» ТВ ҳамда «Master Media Production and Brodcast» МЧЖ билан ҳамкорликда тайёрланаётган «Ўзбекча ажрашиш» фильмининг суратга олиш ишлари якунланди

Фильмда пандемия муаммолари, меҳнат миграцияси, ёш оилалар ўртасида асоссиз ажрашишларнинг олдини олиш масалалари ёритилган. Комедияда Дильноза Кубаева, Эркин Комилов, Рихситулла Абдуллаев, Шохруҳ Ҳамдамов, Гулруҳ Пирназарова, Умар Джумаев, Баҳодир Нишанов суръатга тушишган. Фильмнинг режиссёри, «Фотима ва Зуҳра», «Мажруҳ», «Сўғдиёна», «Жодугар», «Ичкуёв» ва бошқа режиссёрлик ишлари билан танилган Баҳром Ёқубовдир. Фильмнинг премьераси Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига режалаштирилган.

22218b6e0106a1fb436ed.jpg

 

Буюк классик айтганидек, «Барча бахтли оилалар бир – бирига ўхшашади, ҳар бир бахтсиз оила ўзича бахтсиздир!». Фильм қаҳрамонлари билан ҳам худди шундай вазият содир бўлади. Нафақат маҳаллада, балки шаҳарда ҳам намунали оила ажрашиш учун ариза топширади. Бу янгиликдан ҳамма ҳайратда! Ажрашиш учун берилган синов муддати, 6 ой мобайнида, фильмда кулгили воқеалардан тортиб, энг фожиали воқеаларга қадар кўплаб ҳодисалар содир бўлади.

 

1dc32f4f568ecc042dbf3.jpg

 

– Мен «Ўзбекча ажрашиш» фильмини халқ комедияси, деб номлаган бўлардим. Унда ёритилган мавзулар ҳар қандай оила, ҳар қандай киши дуч келадиган ўткир муаммолари билан боғлиқдир. Ҳазил-мутойиба орқали томошабинларимизга маҳалла, "кичкина Ватан" нима эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилдик. Менимча, томошабинга фильм ёқиши керак, чунки унда у ўзини, муҳитини тасаввур қилади. Фильмда ўз вазифасини аъло даражада бажарган таниқли ва ёш актёрлар иштирок этишган. Майли, қолганини томошабин баҳоласин, – дейди режиссёр Баҳром Ёқубов.

 

09c862c5f9a999a6a3f71.jpg
Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...