• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси доирасида ўзбек кинематографияси тарихи ҳақида китоб тайёрланади
23.07.2020

"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси доирасида ўзбек кинематографияси тарихи ҳақида китоб тайёрланади

Китобда 100 йилдан ортиқ даврни қамраб олган ўзбек кинематографиясининг тарихи, жумладан кинонинг илк шаклланиш жараёни, кинематографлар ва актёрлар, кўплаб суратлардан иборат ушбу нашр миллий киномизнинг ҳақиқий ранг-баранг энциклопедиясига айланади. Кўп қисмли туркумларнинг навбатдаги китоб-альбоми муаллифи киношунос эксперт Нигора Каримова.

– Ушбу китобнинг ўзига хослиги яққол маълум. Биринчидан, бундай катта ҳажмли тизимлаштириш бизнинг мамлакатимизда қарийб 40 йилдан буён амалга оширилмаган. Иккинчидан, кинематография санъат сифатида Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари орасида илк бор Ўзбекистонда пайдо бўлган. Шунинг учун ҳам унинг тарихи бой ва турфадир. Ўзбекистон миллий кинематография элитасини шакллантирган ва ўз даврида тўлиқ метражли бадиий фильмлар ишлаб чиқаришга муваффақ бўлган мамлакат сифатида алоҳида эътирофга сазовор давлатдир. Зеро ўша мумтоз фильмлар ҳали ҳам дунё аҳли томонидан севиб томоша қилинади, – дея таъкидлади Нигора Каримова. – Китобда кино ҳақидаги ҳикоя Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, ижтимоий ҳаёт тарзи орқали тақдим этилади. Жумладан, ўтган асрнинг 20-йилларида ҳар қандай хотин-қиз юзини очиши масаласи тақиқланган  кескин бир даврда ёш ўзбек актрисасининг экранда намоён бўлиши бу ҳақиқий жасорат намунаси тарзида эътироф этилган.

Бундан ташқари, ушбу нашр сўнгги йилларда Ўзбекистонда кино саноатининг ривожланишидаги муҳим лавҳаларни ҳам ўз ичига олади. Унда кинодаги ислоҳотлар, суратга олишнинг замонавий усуллари ва бошқа кўплаб мавзулар ҳақида сўз боради. Ушбу мавзу, муаллифнинг ниятига кўра биргина альбом билан чекланиб қолмайди.

"Биз туркум китоблар устида ишламоқчимиз, чунки миллий кино санъатимиз ва анимация мавзуси кенг қамровли ва битмас-туганмасдир", – дея фикрини якунлади киношунос Нигора Каримова.

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...