28.08.2020

Ўзбекистонда Бобурийлар ҳақида фильм суратга олинади

Куни кеча “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Бош директор ҳамда Ҳиндистоннинг Wingspan Entertainment кинокомпанияси вакили Нираж Ратци ўртасида видеоконфренция бўлиб ўтди.

 Видеоконфренция Ҳиндистоннинг Emmay Enterainment продюсерлик компанияси томонидан умумий бюджети 9 миллион долларлик веб-сериал лойиҳаси бўйича ташкил этилди. Ҳиндистон томонидан тахминан 1 миллион доллар маблағ Ўзбекистондаги суратга олиш ишлари учун ажратилади. Тасвирга олиш ишларининг маълум қисми юртимизнинг Бухоро, Хива, Самарқанд вилоятларида амалга оширилиши келишиб олинди. Мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, суратга олиш ишларининг тахминий санаси ҳам муҳокама қилинди. Ҳиндистонлик киномутахассислар халқаро парвозлар билан боғлиқ вазиятнинг барқарорлашишига умид қилган ҳолда, жорий йилнинг кузида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштиришаётганини маълум қилишди. 

Ушбу нуфузли лойиҳа келажакда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига замин яратади.

Другие новости
30.11.2020 “Ўзбеккино” қишги премьералар мавсумини эълон қилади

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги декабрь ойидан бошлаб, 50дан ортиқ фильмларнинг қишги премьералар мавсу...

30.11.2020 «Узбеккино» объявляет зимний сезон кинопремьер

Национальное агентство "Узбеккино" объявляет премьеры более 50 фильмов, показ которых стартует с дек...

28.10.2020 Узбекские кинокартины также примут участие в Международном кинофестивале в России

14 -18 ноября 2020 года в России состоится XVII фестиваль военно-патриотического кино «Волоколамский...