16.03.2020

Ўзбекистондаги кинотеатрлар вақтинча фаолиятини тўхтатади

Мамлакатимиз ҳудудида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида  Ўзбекистондаги барча  кинотеатрлар ёпилади. "Ўзбеккино"  Миллий агентлиги фуқароларга фильмлар томоша қилишнинг  муқобил  йўлларини таклиф қилди.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан "Cовид-19" коронавирусининг тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган  чора-тадбирларга кўра, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги  мамлакатдаги барча кинотеатрларнинг фаолиятини тўхтатади.
Миллий агентлик давлат ва нодавлат телеканаллари орқали кинотеатрларда намойиш этиладиган ҳужжатли, бадиий ва анимацион фильмларни  теледастурлар эфир жадвалига киритиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.
“Ўзбеккино" Миллий агентлиги  матбуот хизматида маълум қилинишича,  ташкил этилаётган  лойиҳага кўра, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан  давлат ва нодавлат телеканалларга телевизион намойиш қилиш учун бадиий, ҳужжатли,  мультипликацион фильмлар ва бошқа кино маҳсулотларини беғараз асосда етказиб бериш учун махсус пакет шакллантирилган.

Бошқа янгиликлар
29.07.2020 Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм суратга олинмоқда

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан “New sight media” ижодий студияси томонидан шоир, др...

28.07.2020 “МИР” ДТРК билан ҳамкорликда ҳужжатли фильмнинг суратга олиш ишлари бошланди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги “МИР” давлатлараро телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Рес...

27.07.2020 “Республика кинофонди” Давлат унитар корхонасига янги раҳбар тайинланди

      “Ўзбеккино” Миллий агентлиги тасарруфидаги “Республика кинофонди” ДУКга Элжон Аббосов директор...