• Бош саҳифа
  • Янгиликлар
  • "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов бир қатор янгиликларни маълум қилди
26.12.2019

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов бир қатор янгиликларни маълум қилди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинаётган “Илҳақ”, “Ибрат” ва “101-рейс” фильмлари ва бошқа кино маҳсулотлари учун 17 млрд. сўм,  ёш кино ижодкорлар учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида тегишли моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун – 600 млн. сўм ажратилиши белгиланган.
-  2020 йилда реконструкция учун Инвестиция дастурига   “Алишер Навоий номидаги кино саройи” ДУК,  “Республика кинопрокат маркази” ДУК,  “Дўрмон” киноижодкорлар уйи” ДУК,  “Қорақалпоқфильм” ДУК  сингари иншоотлар киритилган. 
- Инвестиция дастурига киритилган объектларни реконструкция учун  20 млрд сўм ажратилган. 
- Икки йилда бир маротаба “Тошкент” халқаро кинофестивали ўтказилади.
- Ўзбекистон кино санъати музейи фаолияти янада ривожлантирилади.
- Самарали фаолият олиб бораётган ва истиқболли киноижодкорлар Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинади.
- Миллий фильмларни сақлаш, хориж архивларида сақланаётганларини қайтариш, уларни реставрация қилиш, рақамлаштириш фаолияти билан шуғулланадиган  Ўзбекистон давлат фильмлар фонди ташкил этилади.
- “Ўзбекфильм” кино ишлаб чиқариш туристик комплекси” қурилади.
- “Ўзбекфильм” ДУК замонавий кино қурилмалари ва техник воситалари билан жиҳозланади.
- Кинематография институтини ташкил этиш режалаштирилган.

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...