19.03.2020

“Ўзбеккино” миллий агентлиги фильмлар учун такроран танлов эълон қилади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг    2017 йил 7 августдаги “Миллий кинематографияни янада  ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3176-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июлдаги “Миллий киноиндустрияни  ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан 2020 йилда  30 та бадиий, 60 қисмдан иборат 30 та ҳужжатли, 30 та мультипликацион, 10 соатли қисқа метражли ва юмористик киножурнал ишлаб чиқаришни режалаштирган. 
Мазкур  режа бўйича Агентлик 2020 йил 7 февралда иқтисодиёт, сиёсат, маданият, санъат, фан, таълим ҳамда ижтиомий ҳаётнинг бошқа соҳаларида амалга оширилаётган янгиланишлар, шунингдек, аҳолининг реал эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда давлат ижтимоий гранти асосида миллий фильмлар ишлаб чиқариш учун устувор мавзулар рўйхатини эълон қилган эди. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги “Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 695-сонли қарорининг 39-бандида қайд этилганидек, “танловда битта иштирокчи қатнашган ёки бирорта иштирокчи қатнашмаган тақдирда танлов ўтказилмаган деб топилади. 
Бундай ҳолатда давлат буюртмачиси (“Ўзбеккино” МА) харид қилиш тартиб-таомилини айни ўша шартларда ҳамда фильм (киномаҳсулот)га доир айни ўша мезонларга ва талабларга мувофиқ такроран амалга оширади”.
Батафсил сайтимизда ўқинг: ????????
http://uzbekkino.uz/uz/activities/adverts/test/-zbekkino-milliy-agentligi-milliy-filmlar-uchun-takroran-tanlov-elon-iladi/

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...