06.01.2020

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги экскурсия ва байрам тадбирларини уюштирилмоқда

Хабарингиз бор, “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Янги йил байрами ҳамда қишки таътил муносабати билан кам таъминланган ва меҳрибонлик уйлари болалари учун экскурсия ва байрам тадбирлари уюштирилмоқда. Бугун Агентлик биносига Чилонзор туманида жойлашган 22-меҳрибонлик уйининг 50 нафар тарбияланувчилари ташриф буюришди. Болалар энг аввал Агентлик ҳовлисида ташкил этилган 77 та авто ва мототранспорт воситалари кўргазмасида турли хил маркадаги автомобиллларни томоша қилишди. Бу кўргазма нафақат ўғил болаларга, балки қизалоқларга ҳам бир олам завқ бера олди. Шундан сўнг болалар билан яқинда қайта тикланган кино санъати музейига саёҳат уюштирилди. Музeйдаги экспонатлар билан танишиш баробарида болажонлар бу eрда Ўзбeкистон Киноарбоблар уюшмаси раиси Матёқуб Матчанов ва халқимизнинг сeвимли актрисаси Барно Қодировалар билан суҳбатлашишди. Яқинда ташкил этилган Ёшлар лабораториясидаги саёҳат уларда кино оламига қизиқиш уйғотиш учун ташкил қилинди. Шундан кейин болаларга “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган фильмлардан бирини томоша қилиш таклиф этилди ва болажонларнинг танловига кўра, уларга “Қўқон шамоли” фильми намойиш этилди.

Бошқа янгиликлар
07.08.2020 Москвадаги Третьяков галереясида ўзбек фильмларининг намойиши бўлиб ўтади

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Москвадаги Третьяков галереяси киномарказида ўзбек фильмларин...

06.08.2020 Тошкентда Турк дунёси ҳужжатли фильмлари фестивалини ўтказиш режалаштирилган

Жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Тошкентда Турк дунёси журналистлари Федерацияси томонидан Турк д...

06.08.2020 Ўзбек фильмлари Хитойнинг "Silk Road International Film Festival" кинофестивалида иштирок этиш учун таклиф қилинди

Ўзбек фильмлари Хитой Халқ Республикасининг нуфузли "Silk Road International Film Festival" кинофест...