30.11.2020

“Ўзбеккино” қишги премьералар мавсумини эълон қилади

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги декабрь ойидан бошлаб, 50дан ортиқ фильмларнинг қишги премьералар мавсумини эълон қилади.
 
Қишги премьералар мавсуми давомида 18та тўлиқ метражли ва 21та қисқа метражли бадиий фильмлар, 15та ҳужжатли, 3та анимацион ва “Зумраша” киножурналининг янги 4та сони телевидение ва кинотеатрлар орқали намойиш этилади. Шунингдек илк бора, 11та телевизион миллий сериаллар тақдим этилади. 

Тақдимоти кутилаётган фильмлар рўйхатида жумладан, ўзбек кинематографиясининг устаси Бақо Содиқовнинг “Беҳбудий” тарихий драмаси фильми, истеъдодли режиссёрлар Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” тарихий-муаллифлик фильми, Мансур Абдухолиқовнинг "Тенгиз" бадиий фильми, Аюб Шахобидиновнинг “Рангсиз тушлар” психологик драмаси, Зулфиқор Мусоқовнинг “Алвидо, сценарист” фильми,  Ҳилол Насимовнинг “Мерос” тарихий драмаси, Эргаш Мўминовнинг “Орзулар қанотида” мусиқий комедияси, Нозим Тўлахўжаевнинг  “Танҳо Қайиқ” драмаси, Иброҳим Расуловнинг “Муҳаббат баҳори” мелодраммаси томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

Ёш режиссёрлар Муҳаммадали Искандаровнинг “Мен террорчи эмасман”, Акром Шохназаровнинг “101 рейс”, Шохрух Расуловнинг “Бир кунлик тўй”, Мурод Иноғомовнинг “Изтироб”, Азамат Аҳроровнинг “Лола гулим” каби  фильмлари ҳам намойиш этилади. Шунингдек, ҳамкорликдаги ко-продакшн маҳсулотлари - моҳир режиссёрлар Рустам Сагдиевнинг “Барон 2”, таниқли япониялик режиссёр Киёси Курасавининг “Дунёнинг бир чеккаси”, Рашид Маликов ва Рамил Фазлиевнинг “Сумбул” каби фильмлари тақдим этилади. 

“Дебют” студиясида янги иш бошлаган ёш ва истеъдодли режиссёрларимиз томонидан суратга олинган 20 дан ортиқ тўлиқ ва қисқа метражли фильмлар ҳам мавсум премьераларидан ўрин олган. Бундан ташқари, “Авлоний”, “Ибрат”, “Беҳбудий”, “Муҳаббат баҳори”, “Маҳалладошлар” каби миллий киносериаллар премьералари ҳам телевидение орқали намойиш этилиши режалаштирилган. Яна “Ўзбеккино” тарихида илк бор телеканаллар билан ҳамкорликда суратга олинаётган “Қодирхон” (МУ5), “Нажоткорлар” (Zo'r TV), “Она замин” (Sevimli TV), “Орзулар палатаси” (МУ5), “Дард” (Sevimli TV) каби миллий сериаллар телевидение орқали томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. 

Яна Дониёр Шокировнинг “COVID-19:Синовли кунлар”, Бобур Йўлдошевнинг “Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Йўлбарс изидан”, Шуҳрат Маҳмудовнинг “101”, Акбар Бектурдиевнинг "Замон оша замондош" (Озод Шарафиддинов ҳақида) ва "Ипак торлар" каби кўплаб ҳужжатли фильмлар ҳам премьерага тайёрланмоқда. “Сеҳрли қаламдон”, “Жасур Қутқарбоев”, “Автосаргузаштлар 6” мультипликацион фильмлари ҳам телевиление орқали эфирга узатилади.

Мавсум премьералари рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин:

“Маҳмудхўжа Беҳбудий” бадиий фильми (биографик тарихий драма)

 “Инсон” киностудияси

Сценарий муаллифлари: Улуғбек Содиқов, Бақо Содиқов

Режиссёр: Бақо Содиқов

Жадидчилик ҳаракатининг буюк вакили, аллома Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг сўнгги кунлари ҳақида ҳикоя қилувчи фильм.

“Фариданинг икки минг қўшиғи” бадиий фильми (тарихий-муаллифлик)

“Fox Music Cinema” киностудияси

 Сценарий муаллифи ва режиссёр: Ёлқин Тўйчиев

 Фильмда ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеалар бир оила мисолида очиб берилади. Олис тоғ ён-бағрида яшаб келаётган Бухоро амирлиги додхоҳининг оиласи сиёсий ўзгаришлар натижасида пароканда бўлади. Картинада инсоний кечинмалар рамзий деталлар уйғунлигида ифодаланади.

 

e456e57f2d134a2239fe8.jpg

 

“Рангсиз тушлар” бадиий фильми (психологик драма)

“Ўзбекфильм” киностудияси

 Сценарий муаллифи: Умид Ҳамдамов, режиссёр: Аюб Шаҳобиддинов

Кинокартинада ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра озодликдан маҳрум этилган аёлнинг ўз оиласига қайтиб, меҳр-оқибат излаши ва ўзлигига қайтиши, хато қилган одамнинг тўғри йўлни топишга интилиши жараёнидаги драматик ва психологик вазиятлар ўз ифодасини топган.

 

55dbcf18c6cf1d2caf519.jpg

 

“Танҳо қайиқ” бадиий фильми (психологик драма)

“Ўзбекфильм” киностудияси

 Сценарий муаллифи: Эркин Аъзам, режиссёр: Нозим Тўлахўжаев

Фильмда эътиқод ва одамийлик табиатдаги фожиаларнинг ҳам олдини ола билиши ғояси бадиий образлар орқали ифода этилади. Фильм қаҳрамонлари қуриган денгизнинг яна ўз ўзанига қайтишига ишонадилар. Уч авлод вакиллари ўртасидаги мураккаб ва зиддиятли муносабатлар акс эттирилади.

 

 

1c6524a9e11c65ca53fe9.jpg

 

“Мерос” бадиий фильми (тарихий драма)

 “Ватан” киностудияси, сценарий муаллифи ва режиссёр: Ҳилол Насимов

Ушбу бадиий фильм буюк мутасаввиф аллома, турк дунёсининг улуғ мутафаккири Аҳмад Яссавий ҳаёти ва ижодига бағишланади.

 

2cf2965c1917680a77f4e.jpg

 

“Муҳаббат баҳори” бадиий фильми (биографик тарихий драма)

 “New Sight media” киностудияси

Сценарий муаллифлари: Зулфия Йўлдошева, Микоил Сулаймонов

Режиссёр: Иброҳим Расулов

 Ўзбек адабиётининг етук вакиллари Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг ҳаёт йўлига бағишланади.

 

8ec4b614326ce8139c0ad.jpg

 

“101- рейс” бадиий фильми (экшн)

“Ravshan Narbayev Pictures”

Сценарий муаллифи ва режиссёр: Акром Шохназаров

 Картинада 2001 йил 11 сентябрь куни Тошкент-Нью-Йорк йўналишида парвоз қилган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти экипаж аъзоларининг фавқулодда жасорати тўғрисида ҳикоя қилинади.

 

828949fa0f5703ae8408c.jpg

 

 “Алвидо, сценарист” ("Ҳайрат") бадиий фильми (фэнтези)

“Ўзбекфильм” ДУК

Сценарий муаллифи ва режиссёр: Зулфиқор Мусоқов

Бир киноижодкорнинг ҳаётида юз берган кутилмаган ҳодисаларнинг ижтимоий ва психологик таҳлили акс эттирилган фильм.

 

9ad9949aa1aa1895a7cef.jpg

 

“Орзулар қанотида” бадиий фильми (мусиқали комедия)

 “Ўзбекфильм” ДУК

Сценарий муаллифлари: Нурилло Аббосхон, Ренат Галиев

Режиссёр: Эргаш Мўминов

Бугунги ўзбек зиёлилари ҳаётидаги муаммолар енгил юмор билан йўғрилган фантастик комедия.

 

4f599eb6b8e53332c9e75.jpg

 

“Мен террорчи эмасман. Менинг ўлимим тарихи” (жангари фильм)

“Mir Ali Cinema” киностудияси

Сценарий муаллифи ва режиссёр: Муҳаммадали Искандаров

Террорчилар чангалига тушиб қолган йигитнинг ҳаёти асосида суратга олинган бадиий фильм.

 

4926611aa4d6ed8d578cb.jpg

 

“Дунёнинг бир чеккаси" бадиий фильми

"LOADED FILMS LTD" компанияси. Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлигида суратга олинган.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Киёси Куросава

 

2cc45eb74fe275212cd64.jpg

 

"Сумбул" бадиий фильми

"Бухорийлар" студияси. Ўзбекистон ва Татаристон ҳамкорлигида суратга олинган.

Режиссёрлар Рашид Маликов ҳамда Рамиль Фазлиев

 

“Изтироб” бадиий фильми (детектив-триллер)

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси”

Сценарий муаллифи ва режиссёр: Мурод Иноғомов

Кундалик хаётимизда дуч келадиган синовлар ҳамда коррупция  ҳақидаги кинокартина.

 

“Миллионер Жонибек” бадиий фильми (комедия)

“Last Media” киностудияси

Сценарий муаллифлари: Нилуфар Худойбердиева, Шоира Ғиёсова

Режиссёр: Зоҳид Зокиров

Мазкур фильм комедия жанрида бўлиб, унда Жонибек исмли йигитнинг бир қизга ошиқ бўлиши, омадини синаб кўриш мақсадида шаҳарга келиб, у ерда қизиқарли ва кутилмаган саргузаштларни бошидан кечириши ҳақида ҳикоя қилинади.

 

“Бир кунлик тўй” бадиий фильми (комедия)

“Spectre” киностудияси

Сценарий муаллифлари: Шоҳрух Расулов, Фурқат Усмонов

Режиссёр:Шоҳрух Расулов

Картинада ҳар бир инсон ҳаётида жамиятнинг ўрни бир кунлик тўй мисолида қизиқарли воқеалар асосида очиб берилади.  

 

“Антиқа ажрашиш” бадиий фильми (трагикомедия)

"Master Media Production and Brodcast” киностудияси

Сценарий муаллиф ва режиссёр Баҳром Ёқубов

Ёш оилалар ўртасида сабабсиз ажрашишларнинг олдини олиш муаммолари ҳақида баҳс юритилади. 

 

 “Лола гулим” бадиий фильми (детектив)

“PANDA PRODUCTION FILMS” киностудияси

Сценарий муаллифи ва режиссёр: Азамат Аҳроров

Кинокартинада оиланинг муқаддас эканлиги, ота-онанинг фарзандлар тарбиясидаги роли, отанинг хатолари эвазига фарзандлари ҳаётда жабр кўриши тасвирланади.

 

“ЁШЛАР ИЖОДИЙ-ТАЖРИБА СТУДИЯСИ” томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар ҳам кино ихлосмандларига акция давомида туҳфа этилади.

 

c4bd0a8eceae57592410a.jpg

 

“Пирамида” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК

Сценарий муаллифи ва режиссёр: Шерзод Назаров

 

21de0dd5463e8085f140b.jpg

 

“Қўқон шамоли ” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК

Сценарий муаллифи ва режиссёр: Бегзод Камолов

 

c476e1291bb3f7f09fcc3.jpg

 

“Чуқурқишлоқ шамоли” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи ва режиссёр: Ҳуснулло Жомонқулов

 

227042920f2a868246e9c.jpg

 

“Туҳфа” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи: Шоҳрух Муродов

 

be6c6bcd72c860000bc80.jpg

 

“Илинж” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи: Сардор Ҳамроев, режиссёр: Ҳусниддин Бойматов

 

f42c8fe61b2d436bb3ecf.jpg

 

“Мош” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи ва режиссёр: Жавлон Салоҳ

 

ae49a9721a9845831dd79.jpg

 

“Ваъда” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи: Азиз Қурбонов, режиссёр: Отабек Юлдашев

 

0323edcf414c790cb90c8.jpg

 

“Рўмол” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи: Аббос Хуррамов, режиссёр: Ҳасан Алижонов

 

5d144777c7dae351b6224.jpg

 

“Баҳс” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи ва режиссёр: Гулнора Иванова

 

a52b4a483a6084323cb68.jpg

 

“Эртага баҳор” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифлари: Жамила Жалолова ва Лобар Қобилова

Режиссёр: Хусан Алижонов

 

50c8335edb14e57b31c16.jpg

 

“Тандир” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи: Х.Серопов, режиссёр: А.Қурбонов

 

093d7790c97a7598f3491.jpg

 

“Ўлик” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи: Адҳам Абдурахмонов, режиссёр: Феруз Баҳодиров

 

2c755830f49a6d8b7eea7.jpg

 

“Анвар” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи ва режиссёр: Шоҳжаҳон Субхонов

 

6d331cb89ef9a71957b0d.jpg

 

“Ният” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи: Усмон Эратов, режиссёр: Ихтиёр Бахтиёров

 

fa09956c42275e50b8641.jpg

 

“Кичкина катта одам” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи: Абдужабборова К. Режиссёр:Роман Грубляк

 

dd9bb1bd6c0f704a743a6.jpg

 

“Чана” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи ва режиссёр: Сухроб Қодиров

 

a12a451818acdf7d1ed1c.jpg

 

“Қовун пишганда” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи: Ҳуснулло Жомонқулов

Режиссёрлар: Жамшид Нарзиқулов, Адхамжон Абдурахмонов

 

460a9fee86839e218a3ab.jpg

 

“Лола, қуёш ва мен” қисқа метражли бадиий фильм

   Режиссёр: Махлиё Асқаралиева   

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” билан хусусий киностудиялар ҳамкорлигида олинган қисқа метражли фильмлар.

 

cd8205128efab01333c8b.jpg

 

Ой шуъласида...” қисқа метражли фильм

 Эзгу фильм” киностудияси, сценарий муаллифи ва режиссёр: Жўрабек Рўзметов

Фильм Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романидан олинган Уста Олим ва Саодатнинг муҳаббати ҳақидаги ҳикоя асосида суратга олинган.

 

307f30a563820229707de.jpg

 

Йўлбарснинг туғилишиқисқа метражли фильм

“Инсон” киностудияси, сценарий муаллифи ва режиссёр: Бобур Йўлдошев

Фильм Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг туғилиши хақида

 

“Светофор” қисқа метражли фильм

“Ёшлар ижодий-тажриба студияси” ДУК.

Сценарий муаллифи: Шоҳжаҳон Субхонов, режиссёр: Мухаммадамин Умаров

 

АКЦИЯ ДАВОМИДА ТЕЛЕВИДЕНИЕ ОРҚАЛИ ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМЛАР ҲАМ НАМОЙИШ ЭТИЛАДИ.

    

 “Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Йўлбарс изидан”

Режиссёр: Бобур Йўлдошев

 

 “Чўлпон. Қуш эсдалиги” 

Режиссёр: Ҳусан Рашидов

 

  “Абдулла Қаҳҳор. Ўн учинчи қалдирғоч”

     Режиссёр: Дониёр Шокиров

 

  “Ғафур Ғулом. Умр дафтари” 

Режиссёр: Мурод Одилов

 

 “Илмга бахшида умр”

Режиссёр: Илхом Хайдаров

 

  “COVID-19:Синовли кунлар”

 “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси”

 Сценарий муаллифи ва режиссер: Д.Шокиров

 

 “Сардоба сабоғи”

“Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси”

 Сценарий муаллифи ва режиссер: А.Саломов

 

 “101”

“Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси”

Сценарий муаллифи:  Р.Мергенбаева

Режиссёр: Шуҳрат Маҳмудов

af73d6697c5c2bbef59e6.jpg

 

       

 “Бастакор” (Имомжон Икромов) 3 қисмли ҳужжатли фильми

       Режиссёр: Музаффар Карабаев

 

"Ўзбекистон - асрлар қаъридан янграган садо"

(“Узбекистан - послание из глубины Веков”)

“Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК

Россиянинг “Культура” канали

 

"Ўзбекистон - нурли маданиятлар уйғунлиги"

“Узбекистан - сплетение солнечных культур”

“Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК

Россиянинг “Культура” канали

 

"Ўзбекистон - тўкин дастурхон"

“Узбекистан - тепло и щедрость достархана”

“Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК

Россиянинг “Культура” канали

 

“Бутун дунё имоми”

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, ЎзЭОАВМА, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Малайзиянинг RTM, (Radio Televisiyen Malaysia –) компанияси.

 

“ЎЗБЕККИНО” МА ТОМОНИДАН СУРАТГА ОЛИНГАН КИНОСЕРИАЛЛАР

 

 “Авлоний” кўп қисмли тарихий бадиий фильм

 “Рамз филь

Другие новости
30.11.2020 «Узбеккино» объявляет зимний сезон кинопремьер

Национальное агентство "Узбеккино" объявляет премьеры более 50 фильмов, показ которых стартует с дек...

28.10.2020 Узбекские кинокартины также примут участие в Международном кинофестивале в России

14 -18 ноября 2020 года в России состоится XVII фестиваль военно-патриотического кино «Волоколамский...

18.10.2020 «БИЗ ҲАҚИҚАТ ТАРАФИДАГИЛАР БИЛАНМИЗ»

АЙРИМ МУЛЬТИПЛИКАТОРЛАРНИНГ «ЎЗБЕККИНО» МУАММОЛАРИ ҲАҚИДАГИ ОЧИҚ ХАТИГА «ЎЗБЕККИНО» МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ...