"Зокировлар сулоласи"

Сценарий муаллифи: Ш.Зайнутдинов.            

Режиссёр:А.Боқиев.

Оператор:Т.Абдуллаев.

Ўзбекистонда санъаткорлар  сулоласи кўплаб топилади. Аммо қўшиқчилик соҳасида машҳур сулолалар унчалик ҳам кўп эмас. Ана шундай сулолалардан бири Зокировлар сулоласи ҳисобланади. Оила бошлиғи Ўзбекистон халқ артисти Карим Зокиров Навоий номидаги опера ва балет театри саҳнасида ижро этган образлари билан катта ёшдаги томошабинлар хотирасида сақланиб қолган. Сулола тарихида янада чуқур из қолдирган беназир санъаткор Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ўзбек эстрадасига тамал тошини қўйган санъаткорлардан бири. Бу сулола аъзоларидан Фаррух Зокиров, Ноуфал Зокиров, Луиза Зокирова, Ровшан Зокировларнинг қўшиқларини бугун ҳам халқимиз севиб тинглайди.

Мазкур фильм ана шу сулола ҳақида ҳикоя қилади.